Корхона ҳақида
"Йўл лойиҳа экспертиза" унитар корхонаси 1997 йилда ташкил топган.
"Йўл лойиҳа экспертиза" УК фаолиятининг Асосий йўналишлари бўйича ишларни тўлиқ бажариш учун ўзининг имкониятларига эга.
Фаолиятининг асосий йўналишлари:
- автомобиль йўлларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш;
- автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион ҳолатини баҳолаш, хисобга олиш ва паспортлаштириш, хатловлаш ва ташхис қилиш (диагностика);
- йўл хўжалигини бошқаришда қабул қилинаётган ечимларни самарадорлигини ошириш мақсадида ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини яратиш;
- транспорт оқимларининг хусусиятларини тавсифлаш (обследование);
- йўл соҳасида илмий ишлар олиб бориш;
- мақсадли йўл дастурларини яратиш;
- катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни кузатиб бориш.
"Йўл лойиҳа экспертиза" УК бутун Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатади. Корхона штати иқтидорли ёшлар ҳамда ўз соҳасида малакали мутахассислардан иборат. "Йўл лойиҳа экспертиза" УК кадрлар танлашда, Ўзбекистонда энг қадимий таълим муассасаларидан бири бўлган, ҳозирги кунда йўл соҳасига юқори малакали кадрлар тайёрлашда етакчилик қилаётган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти билан ҳамкорлик қилади. |
![]() |
"Йҳл лойиҳа экспертиза" УК — бу ISO 9001:2008 – сифат менежменти тизимлари Европа стандарти бўйича ишловчи корхонадир, бу хар-хил мураккабликдаги масалаларни бажаришга тайёр, техника ва комьпютер дастурлари билан таъминланганлиги бўйича энг охирги ечимлар билан қуролланган замонавий жамоадир.
“Йўл лойиҳа экспертиза" УК мутахассислари томонидан йиллар давомида Тошкент, Наманган, Бухоро, Сирдарё, Сурхандарё ва бошқа вилоятларда, Қорақалпоғистон Республикасида тавсифлаш ва ташхис қилиш ишлари бажарилган.
"Йўл лойиҳа экспертиза" УК экспертлари аҳоли яшаш жойларида йўл-кўча тармоқларини тавсифлашга катта аҳамият берадилар.