Минтақа автомобиль йўлларини видеобанкини яратиш

Мақсад ва вазифалар

Минтақа автомобиль йўлларининг ягона видеобазаси йўл хўжалиги мутахассислари томонидан қабул қилинаётган бошқариш вазифаларини самарадорлигини оширади.

Видеомаълумотлар асосидаги ахборот тизими автойўлга чиқмаган ҳолда объект, унинг хусусиятлари ҳақида тўла маълумотлар олиш имконини беради ва шу асосида қуйидаги вазифалар ечилади:

  • ЙТҲ содир бўлганда йўл шароитларини баҳолаш;
  • йўл ишларини бажариш қисмини чегаларини аниқлаш;
  • сервис объектларини йўлнинг четларига жойлашувини келишиш;
  • ташхис, паспортлаштириш, йўл қатновини ташкил қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини сифатини назорат қилиш;
  • ремонт қилиш ишлари дастурига киритиш мақсадида, йўл қопламасининг ҳолатини визуал баҳолаш.
VideoBank 01

Автомобиль йўлларининг ягона банкини шакллантириш

Автомобиль йўлларининг видеотасвир маълумотлари СУБД Microsoft SQL Server 2012 томонидан бошқариладиган ягона ахборот тизимига киритилади.

Самарадорлигини ошириш мақсадида, видеомаълумотлар бир неча серверларга, фойдаланувчиларга имконият яратган ҳолда, жойлаштирилиши мумкин.

Маълумотлар вақт бўйича бўлинмаларга бўлинган, қисмларни ягона видеокадрга қўшилиш имкониятини беради (айрим қисмларни «улаш”, масалан, таъмирлаш ишлари бажарилгандан сўнг).

VideoBank 02
   

Видеобанкнинг бошқа ахборот тизимлари билан алоқаси

VideoBank 03

Видеоахборотни «Йўл» маълумотлар банкида сақланувчи маълумотлар ва электрон карта билан икки томонлама алоқани таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Видеокадрлар йўл пикетларига ёки километрларига ва харитадаги географик координаталарга боғланади. Электрон харитада видеотасвирни кўриш имконини беради.

Кейинчалик фойдаланувчи тасвирнинг ҳар бир нуқтасида автомобиль йўлининг транспорт-эксплуатацион ҳолати ҳақида тезкор ахборот олиши мумкин бўлади.

Қўлланиладиган ускуналар

VideoBank 04

Минтақа автомобиль йўлларининг видеобанкини яратишда «Йўл лойиҳа экспертиза” УК 4 та рақамли видеокамералар ва “Видео” дастурий-аппарат комплекси ҳамда “Дорого-ПРО” дастурий-ўлчов комплекси билан жиҳозланган КП-514СМП «Трасса» кўчма лабораторияларидан фойдаланади.

Фойданилаётган ускуналар 180° бурчак остида ва кенгайтирилган динамик диапозон билан юқори аниқликда автомобиль йўлларининг панораммали тасвирини олиш имконини беради.

Тасвирга олиш оралиғи 1 м дан 20 м гача ўрнатилади, бу аҳоли яшаш пунктлари йўл-кўча тизимининг тирбанд қисмлари билан йўлнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот олиш имконини беради.

Объектларнинг геометрик ўлчамларини ўлчаш

Видеобанк асбоблари кадрда йўлнинг ҳусусиятларини, чизиқли ва юзаларни ўлчаш имконини беради. Чизиқли ўлчаш обектларниниг узунлигини, энини, баландлигини ва йўлнинг ҳусусиятларини ўлчашга қаратилган, масалан, қатнов қисмининг эни, йўл белгиларининг ўрнатиш баландлиги ва бошқалар.

Юзани ўлчаш ёрдамида чуқурчаларни ямаш ишларининг ҳажмини хисоблаш ишлари бажарилади.

Бундан ташқари, оператор видеокадрда жойлашган ўрнини кўсатган ҳолда, ихтиёрий объектнинг пикетаж ҳолатини аниқлай олади.

VideoBank 05
   

Йўл объектлари ва жиҳозлаш элементларини аниқлаш (қайд этиш)

Видеокадрлар бўйича йўл маълумотлари банкига ахборотлар киритиш имконияти таъминланган (йўл белгилари, сервис объектлари ва бошқалар). Махсус формалар орқали объектнинг ёки унинг қисмининг тури ва ҳолати, уларнинг миқдорий ва сифат кўрсатгичлари киритилади ҳамда йўлда жойлашган ўрни аниқланади.

Қўшимча равишда дастурда йўл қопламасининг нуқсонлари аниқланади, улар автоматик равишда характерли қисмларга ажратилади, қоплама ҳолатининг балли баҳоси аниқланади ва нуқсонлар қайдномаси шакллантирилади.

Сақлаш нуқсонларини аниқлаш режимидан фойдаланиб, ЎзР АЙДҚ томонидан тасдиқланган, ҳозирда қўлланилаётган қўлланмага асосан, автомобиль йўллари, йўл тизими ва алоҳида қисмининг сақлаш даражасини аниқлаш мумкин.

«Йул» ЙМБ (йўл маълумотлар банки) га киритилган объектлар кадрда шартли белгилар шаклида кўринади, уларга тезкор топиш, аниқлаш ва турларга ажратиш имконияти мавжуд. Бу режим, йўл маълумотлари базасини тўлдиришнинг тўғрилигини текшириш имкониятини беради.

VideoBank 06