Равонликни ўлчаш

ПКРС-2У динамометрик асбоб ва ПКР-2 лазерли профилометр ускуналари ёрдамида амалга оширилади. «ПКРС-2У» ва ПКР-2 асбоблари автомобиль йўллари қопламасининг бўйлама равонлигини ва макроструктурасини ўлчашга мўлжалланган.

Ускуна Трасса йўл лабораториясига уланиб, юзанинг кесимлари ватекстурасини ўлчаш учун акселеметр ва оптик гироскоплар билан ўлчаш натижаларини ёзиш, тахлил қилиш ва сақлаш учун компьютер билан жихозланган.

Тишлашиш коэффициентини ўлчаш

Сув сақлайдиган идиш ва ўлсаш пайтида қопламани намлайдиган система билан жиҳозланган юк автомобилига уланадиган ПКРС-2У динамометрик асбоб билан бажарилади.Босиб ўтилган масофани кўриб туриш кўзда тутилган. Ускуна ўлчаш натижаларини ёзиш, тахлил қилиш ва сақлаш учун микропроцессорли система билан жихозланган.

Қопламанинг дефектларини аниқлаш

Қопламанинг умумий ҳолатини, уларда дефектланнинг бор йўқлиги, ҳажимлари ва турлари, ҳамда жойлашган ўрнини аниқлаш видеотасвирларда визуал таснифлаш лабораторияси ёрдамида бажарилади.

Ҳаракат жадаллиги ва траспорт оқимининиг таркибини ҳисобга олиш

Ҳаракат жадаллигини ва транспорт оқимининг таркибини ҳисобга олиш автомобиль йўлларида амалга оширилади.

Эластик эгилувчанликни ўлчаш

Бикр ва нобикр йўл тўшамаларининг динамик юкланишлар таъсирида ҳосил бўладиган эластик элилувчанлигини ўлчаш ва йўл қопламаларининг мустаҳкамлиги ва ўтказувчанлик қобилиятини баҳолаш учун эластиклик модулини ҳисоблаш ишлари ДИНА-3М ва ДИНА-4FWD ускуналари ёрдамида бажарилади.

Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг сифатини назорат қилиш

Қурилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган йўл қисмини фойдаланишга топширишда амалдаги техник қонунчиликда белгиланган комплекс ўлчашларни бажариш.

Юк ташиш лойихаларини иўлаб чиқиш

Корхона шартнома асосида юк ташувчиларга йўлларни таснифлаш ва харакат хавсизлигини таъминловчи чора тадбирларни бажариш, автомобиль йўллари ва сунъий иншоатларни сақлаш лойихасини ишлаб чиқиш хизматини кўрсатади. Юк ташиш лойихасида автомобиль йўллари ва сунъий иншоатлар орқали оғир вазнли ва (ёки) катта ўлчамли транспорт воситаларининг харакатланиш тартиби ва шартлари аниқланади. Юк ташиш лойихаси, қуйидаги шартларнинг хатто бири бири бўлгандв ҳам, махсус рухсатнома олишда зарурдир:

  • агар йўл ўтказгичлари тагидан ўтадиган транспорт воситасининг баландлиги давлат аҳамиятидаги йўлларда 5 м дан ошса, маҳаллий аҳамиятдаги йўлларда 4,5 м дан ошса;
  • транспорт воситасининг ёки юкнинг эни 5 м дан ошганда;
  • автопоезднинг узунлиги 30 м дан ошганда;

Автомобиль йўлларида оғир вазнли ва катта ўлчамли транспорт воситаларининг харакатланишига рухсат берилади қачонки ташилаётган юк бўлинмайдиган бўлса, мутассади ташкилотлар томонидан харакатланиш йўналиши белгиланган махсус рухсатнома бўлганда.