Аавтомобиль йўллари холатини лойиҳаолди ташхис қилиш ва баҳолаш

Ишнинг юқори сифати

«Йўл лойиҳа экспертиза» УК мутахассислари томонидан умумфойдаланувдаги (ҳалқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги, ҳамда аҳоли яшаш жойларининг кўча-йўл тизимлари) автомобиль йўлларини лойиҳаолди ташхис қилиш бўйича масалаларни ечиш билан шуғулланмоқдалар.

Лойиҳаолди ташхис қилиш ишлари 2 та йўл ташхиси кўчма лабараториялар ва йўлларни текширишга мўлжалланган махсус ускуналардан фойдаланилган ҳолда бажарилади.

Лойиҳаолди ташхис қилиш ишларини бажаришда фойдаланиладиган асбоб - ускуналар, ўлчов асбоблари давлат реестрига киритилган ва ўлчовларни стандартларга мослигини таъминлаш қонунчилигига мувофиқ даврий аттестациядан ўтказилади.

Дала тавсифлаш ишлари натижаларини қайта ишлаш ва лойиҳаолди ташхис қилиш ишлари бўйича техник-ҳисоботни тузиш, комплекс ўлчов-дастури ҳамда автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар ҳолатини бошқариш комплекс дастурлари ёрдамида бажарилади.

   
Йўл қопламасининг бўйлама равонлиги ва тишлашиш коэффициентини баҳолаш
Қопламанинг тишлашиш ҳусусияти прицепли мослама ПКРС-2У ёрдамида баҳоланади. Тишлашиш коэффициентининг олинган қийматлари ИКН 05-2011 “Автомобиль йўлларининг ҳолатини ташхис қилиш ва баҳолаш қоидалари”га мувофиқ 20°С хисоб температурасига келтирилади. Батафсил инструментал текшириш ИКСп ёрдамида бажарилади.
Қопламанинг бўйлама равонлигини баҳолаш икки хил усулда бажарилади:
  • «Интегрирования» усули, лазерли профилометр ва прицепли мослама ПКРС-2У билан жиҳозланган кўчма йўл лабораторияси ёрдамида равонлик аниқланади;
  • «IRI» усули, профилометрик қурилмалар ёрдамида микропрофилларнинг ординатлари аниқланади. Текисликнинг ҳалқаро индекси «IRI» хисоби 100 ва 1000 метрли қисмларда бажарилади.
Бажарилаётган ишларнинг сифатини ошириш учун қопламанинг бўйлама равонлигини ўлчайдиган барча ускуналар юқори аниқликдаги нивелирлар ва инвар рейкалар ёрдамида тайёрланган махсус полигонларда калибрланади.
   
Йўлларни панораммали видеотасвирга олиш

Автомобиль йўлларини лойиҳаолди ташхис қилиш пайтида, қўшимча равишда биттадан учтагача камера ёки панораммали видиокамерадан фойдаланилган ҳолда рақамли видиотасвир олинади.

Қайта ишлаш дастури йўлнинг панораммали тасвирини олиш ва йўллар тизими бўйича ягона видеобанкни яратиш имконини беради. Видеокадрлар орқали йўлларда ямоқ солиш ишлари хажмларини, қоплама, йўл четининг энини ўлчаш ишлари амалга оширилади ва ҳоказо.

   

Йўл тўшамасининг мустаҳкамлигини баҳолаш ва йўл конструкциясини аниқлаш

Diagnostika 05

Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамасининг мустахкамлиги узунбазали эгилишни ўлчаш асбоби ( прогибомер ) ва Дина-3, Дина-4 динамик юкланиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Йўл тўшамасининг асоси ва ер пойининг ҳолатларини баҳолаш мқсадида эгилиш чуқурчасининг ўлчамлари 5 та нуқтада аниқланади.

Йўл тўшамасининг конструкциясини аниқлаш керн олиш мосламаси ва “ОКО-2” георадари ёрдамида бажарилади. Ер пойи грунтларининг таркиби ва намлиги аниқлаш сертификациялаштирилган йўл-қурилиш материллари лабораториялари томонидан бажарилади.