Сифат сиёсати

2018 йилнинг бошидан корхонанинг сифат менежменти тизимларини ISO 9001:2008 сифатни бошқариш ҳалқаро стандартига тўғри келишини сертификатлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Сифат – бу тайёр маҳсулотни харидор талабларига, албатта стандартлар, меъёрлар, регламентлар талабларини бажарган ҳолда, жавоб бериши. Лойиҳа бизнесида - бу лойиҳа натижалари мижоз томонидан белгиланган мақсадларга жавоб берадиган тарзда, лойиҳани режалаштирилган бюджетга ва лойиҳа муддатларига мос равишда бошқариш қобилиятларини билдиради.

«Йўл лойиҳа экспертиза» УК нинг ривожланиш стратегияси сифат бўйича корхона сиёсатини мураккаб комплекс лойиҳаларни бошқаришда ваколатларини янада ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:

  • буюртмачи ва пудратчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
  • ишларни амалга оширишнинг барча босқичларида сифат назоратини олиб бориш (кириш, даврий ва якуний назоратлар);
  • бозорларни мунтазам равишда ўрганиш, реклама ва кўргазмаларда қатнашиш;
  • илғор технологияларни тадқиқ этиш, корхонанинг техник салоҳиятини ошириш учун янги замонавий ускуналар, ўлчов асбобларини харид қилиш;
  • моддий ресурсларни тақсимлашни оптималлаштириш;
  • раҳбарларнинг, барча тоифадаги мутахассисларнинг ва ходимларнинг малакасини ошириш, ўз иши сифати доирасида ваколатини кенгайтириш ва маъсулятини ошириш;
  • ходимларнинг малакаси ва профессионал маҳоратини ошириш;
  • ижтимоий-иқтисодий ишлаш ва яшаш шароитларини яхшилаб бориш, сифат кўрсатгичлари бўйича юқори натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш.

Ушбу сифат бўйича сиёсат “Йўл лойиҳа экспертиза” корхонаси барча ходимларига етказилади ва бўлимлар олдига сифат бўйича қўйиладиган мақсадларга эришишда асос бўлиб хизмат қилади.