Автомобиль йўлларини паспортлаштириш
Ишнинг юқори сифати | |
«Йўл лойиҳа экспертиза» УК, умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини (халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги, ҳамда аҳоли яшаш пунктларининг йўл-кўча тармоқлари) техник ҳисобга олиш, паспортлаштириш ва ташхис қилиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Бизнинг мутаҳассислар кучи билан ҳар-хил йилларда Тошкент, Наманган, Бухоро, Сирдарё, Сурхандарё ва бошқа вилоятларда, Қорақалпоқистон Республикасида тавсифлаш ишлари ўтказилган. |
![]() |
Техник паспорт таркиби | |
![]() |
Паспорт таркибига ВСН 1-83 “Ҳисобга олиш ва паспортлаштириш бўйича стандарт йўриқнома» га асосан қуйидагилар киради:
Техник паспортнинг хамма қайдномалари ва чизиқли графиги “Йўл” йўл маълумотлари базасида сақланаётган маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантирилади. |
Дала ишлари | |
Текширишнинг дала ишлари «Дорого-ПРО»программа-ўлчов комплекси ва “Видео” программа-аппарат комплекси билан таъминланган кўчма лабораториялар ёрдамида бажарилади. Муҳандислик иншоотларини жойлашган ўрнини, ҳусусиятларини ва йўлнинг жиҳозланганлиги, ҳамда йўлолди тасмадаги вазиятни аниқлашда программалаштириладиган клавиатурали электрон дала журналидан фойданилади. Йўл лабораториясининг ўлчов тизими кўриниши чекланган, план ва профильдаги эгрилик радиуслари йўл қўярлик кўрсаткичдан камроқ бўлган, бўйлама нишаблик кўсаткичи меъёридан ошиқ бўлган ва ҳаказо йўл қисмларини аниқлаш имконони беради. |
![]() |
![]() |
![]() |
Бу технология йўл сервиси объектлари, рекламалар, автобус бекатлари ва кўприкларни тавсифдашда қўлланилади. | |
Йўл-кўча тизимини паспортлаштириш | |
![]() |
Хозирги кунда аҳоли яшаш пунктларида йўл-кўча тизимларини паспотлаштиришга катта эътибор берилмоқда. Паспортлаштириш қатнов қисми ҳусусиятларини, газонларни, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини, технологик тасмаларни ва ён йўлларни тавсифлаш билан “қизил” чизиқ чегарасида бажарилади. Иш жараёнида қўшимча равишда сув қочириш тизими, кўриш қудуқларининг қопқоқ(люк)лари, светофорлар ва кичик архитектура иншоотлари ва бошқалар текширилади. Траспорт ва пиёдалар оқими, ҳамда аҳоли яшаш пункларида мунтазам ташиш йўналишлари ўрганилади. |