Катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташиш лойиҳасини ишлаб чиқиш

2018 йил декабр ойида корхона мутахассислари юк ташиш лойиҳасини ишлаб чиқишди, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкни Шўртангазкимё комплексига «Каракалпакия – автодорожный»(Қорақалпоқистон Республикаси) - «Uzbekistan GTL»(Қашқадарё вилояти) йўналиши бўйича ташиш учун автомобиль йўллари ва сунъий иншоатларни таснифлаш ишларини бажаришди.

Буюртмачи: "СJ ICM TASHKENT" МЧЖ

Тошкент вилоятидаги автойўлни ташхис қилиш

2018 йил декабр ойида 12 км. узунликдаги умумфойдаланвдаги, махаллий аҳамиятга эга, III тоифадаги 4К694 «Майский қ. - Богиш қ.» (0 - 12 км). автомобиль йўлида ташхис қилиш ишлари бажарилди.

Буюртмачи: "Кибрай ТЙФУК"

Германиялик экспертнинг ўқув машғулоти

2018 йил 14 декабрда корхонада ходимлар билан «Германия автомобиль йўлларида ташхис қилиш тажрибаси: Ўзбекистон автомобиль йўлларини ташхис қилиш истиқболлари ва имкониятлари» мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди ва ўтказилди. Маърузачи – Германиялик эксперт Эрвин Флейшер (Erwin Fleischer). Ўқув машғулотида ТАЙЛҚЭИ профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Ўқув машғулоти давомида Эрвин Флейшер жаноблари корхонанинг фаолияти, мавжуд асбоб-ускуналар билан танишиб чиқди.

ТАЙЛҚЭҚИ талабалари билан машғулот

2018 йил 12 декабрда корхона ходимлари Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш,қуриш ва эксплуатация қилиш институти профессор-ўқитувчилари билан биргаликда талабаларга “Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларини ташхис қилишда инновацион технологиялар” мавзусида машғулот ўтказилди.

Машғулот давомида талабалар : автомобиль йўлларини ташхис қилишда инновацион технологияларни тадқиқ этшиш масалаларини ўрганиб чиқишди; корхонанинг асбоб – ускуналари билан танишишди; ташхис қилишга мўлжалланган комплекс лаборатория билан танишишди.

Катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташиш лойиҳасини ишлаб чиқиш

2018 йил декабр ойида корхона мутахасислари юк ташиш лойиҳасини ишлаб чиқишди, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкни Бойсун газкимё комплексига «Каракалпакия – автодорожный» - «М-25 – Байсун, ближайший населенный пункт – Кофрун (10 км)» йўналиши бўйича ташиш учун автомобиль йўллари ва сунъий иншоатларни таснифлаш ишларини бажаришди.

Буюртмачи: “UNIGLOBE FZE” (БАА).

Тошкент шаҳрида шаҳар кўча-йўл тармоғида транспорт оқимининг ҳаракат жадаллигини ва таркибини аниқлаш

29 ноябрь куни корхона мутахассислари Тошкент архитектура-қурилиш институти ўрганувчи гуруҳ билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Нурафшон кўчасида транспорт оқимининг ҳаракатланиш жадаллиги ва таркибини аниқлаш бўйича тажриба – ўрганиш ўтказилди.

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича мақсадли дастурлар, инвестицион асослаш ва муҳандислик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида транспорт оқимининг ҳаракатланиш жадаллигини олдиндан прогноз қилиш долзарб вазифадир.

Кузатилаётган автомобиль паркининг ошиши ва бунинг натижасида транспорт оқимлари жадаллигини ўсиши мавжуд оқимлар ва уларни прогноз қилишни ўрганишни талаб этади. Транспорт оқимларининг ҳаракатланиш жадаллигини даврий ҳисобга олиниши йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, транспорт оқимини ўзгариш тенденциясини ўрганиш ва йўл транспорт ҳодисалари билан самарали курашишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон берадиган муҳим вазифа ҳисобланади.

Қамчиқ довонида автомобиль йўлини музлашига қарши реагентни қўллаш тажриба синовлари

2018 йилнинг 25 ноябрида Қамчиқ довонида А 373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг (183-267 км) участкасида йўл қопламасининг музлашига қарши янги реагентнинг синови ўтказилди.

Йўлларнинг материал-техник ва молиявий ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, автотранспорт харакатининг хавфсизлигини ошириш йўл хўжалиги ходимларининг йўлларни қишки мавсумда сақлашдаги энг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Шу билан бирга, қиш мавсумида хароратни тез-тез ўзгариб турадиган барча мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда йўлларни қишда сақлашнинг устувор йўналиши муз шаклланишининг олдини олиш ва унга қарши курашишдир.

Муз ва қор қатламларининг мавжудлиги қопламада ғилдиракнинг тишлашиш коеффициентини пасайишига олиб келади. Бу ҳаракат хавфсизлигини сезиларли даражада ёмонлашишига ва автотранспортнинг ҳаракат тезлиги пасайиб кетишига, ҳамда йўловчилар учун қулайлик даражасининг пасайишига ва юкларнинг ташиш нархининг ошишига олиб келади.

Музлашни олдини олиш ва музларни бартараф этиш учун механик, ишқаланиш, термик, физик - кимёвий, кимёвий ва бошқа усуллар қўлланилади.

Қишки сирпанчиқликни механик усулда бартараф қилиш кимёвий реагентлардан фойдаланмасдан амалга оширилади, бу эса асфалтбетон қопламаларни емирилишига олиб келади.

Қишки сирпанчиқлик билан курашишнинг ишқаланиш усулида қуйидаги ишқаланувчан материаллар ишлатилади: қум, қолдиқ майда тошлар ва шлак.

Европада асосан иссиқ ишқаланувчан материаллар ишлатилади, бу эса қор қобиғида эрийди ва автомобиль ҳаракатланишида ғилдиракларининг қоплама билан ишқаланишида отилиб чиқмайди.

Кимёвий-ишқаланиш усулида ишқаланиш материалларига кимёвий моддалар қўшилган аралашма сепилади.

Шунингдек қишки сирпанчиқликни олдини олишда ёки уни йўқ қилишда, қор-музларни эритувчи реагентлардан фойдаланувчи, кимёвий усул қўлланилади. Шундай қилиб, у манфий ҳароратда музламайди. Қаттиқ ёки суюқ ҳолатда улар қоплама юзасига тарқалади.

Ушбу усул - хорижий мамлакатларда махсус музга қарши материаллардан кенг фойдаланилмоқда. Бу қор – музларни қоплама материалларига ёпишиб қолишни олдини олувчи самарали усуллардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда, Ўзбекистонда йўл эксплуатацияси хизмати техник тузли ва қум-туз аралашмасини ишлатадилар. Шунинг учун музга қарши реагент ишлатишга ўтиш долзарб масала ҳисобланади.

Ушбу мақсадлар учун музга қарши реагентни экспериментал синовлари ўтказилди. Ушбу реагент қум ва туз аралашмасига муқобил сифатида қаралади. Синовлар иккита 229-230 км ва 236-241 км тажриба участкасида қор ёғиши ва йўл сиртининг музлаш шароитида ўтказилди.

Синовда Автомобиль йўллари Давлат Қўмитаси, ВМ қошидаги йўл-қурилиш ишларини сифатини назорат қилиш инспекцияси, “Йўл лойиҳа экспертиза” УК(бош муҳандис Артиков А.), Наманган йўлчилар малакасини ошириш институти, АЙИТИ, ТАЙЛҚЭИ, Қамчиқавтойўл ИЙФУК мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи қатнашдилар.

Тошкент вилоятидаги автойўл қисмларининг лойиҳаолди ташхис ишлари

2018 йил ноябрь ойида умумфойдаланувдаги, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган V тоифали 4H700 «Кўктерак қ. – С.Рахимов қ.» (0 - 1 км, 8 - 9 км) автомобиль йўли 2 км қисмининг лойиҳаолди ташхис ишлари бажарилди.
Буюртмачи: "DEVELOPMENT INFRASTRUCTURE AND DESIGN" МЧЖ.

Тошкент вилоятидаги автойўлнинг лойиҳаолди ташхис ишлари

2018 йил ноябрь ойида умумфойдаланувдаги, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган IV тоифали 4К790 «Келес шахри айланма автойули» (0 - 2 км) автомобиль йўли 2 км қисмининг лойиҳаолди ташхис ишлари бажарилди.
Буюртмачи: "AEROLOYIHA" МЧЖ.

Жиззах вилоятида халқаро аҳамиятдаги автойўлнинг лойиҳаолди ташхиси

2018 йил ноябрь ойида умумфойдаланувдаги, халқаро аҳамиятга эга бўлган II тоифали А376 «Коканд – Джизак» (260+000 - 262+000 км) автомобиль йўли 2 км қисмининг лойиҳаолди ташхис ишлари бажарилди.
Буюртмачи: "UNIVERSAL VARIANT" МЧЖ.

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ семинарида иштирок этиш

2018 йилнинг 13-14 ноябрь кунлари корхона ҳодимлари Тошкент шаҳрида Осиё тараққиёт банки томонидан ташкил қилинган "Йўл ҳаракат хавфсизлиги ва интелектуал транспорт тизимлари" семинарида иштирок этишди. Семинарда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги ва ўқув муассасалар мутахассислари қатнашишди.
    Семинар давомида иккита мавзу ўрганиб чиқилди:
    1. Йўлларни баҳолашнинг халқаро дастури (iRAP).
    Ушбу семинар давомида қатнашчиларга йўл ҳаракати хавфсизлигини баҳолашни амалга ошириш учун iRAP методологияси ва маълумотларни йиғиш ҳамда "Юлдузли рейтинг" ларни тайинлаш жараёнлари, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини такомиллаштириш бўйича инвестиция режаларини тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмалар тақдим этилди. Иштирокчилар "Юлдузли рейтинг" тизимини ўрганиш учун iRAP дастуридан фойдаланган ҳолда амалий тажриба орттириш имконига эга бўлишди.
    2. Интелектуал транспорт тизимлари (ИТТ).
    Ушбу семинар давомида иштирокчилар Интелектуал транспорт тизимлари(ИТТ)га шу жумладан, Корея Республикасида мавжуд, ИТТ фаолияти, Бош режаси, ИТТнинг сиёсий ва ҳуқуқий масалалари, архитектура ва ИТТ стандартлаштиришлари билан таништирилди. Шунингдек, семинар давомида автотранспорт оғирликларини ўлчаш станцияларининг масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар замонавий ИТТ тадбирлари, хусусан, Корея Республикасидаги ИТТ масалалари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Қамчиқ довонида харакат жадаллигини тадқиқот қилиш

2018 йилнинг 31 октябр – 1 ноябр кунлари умумфойдаланувдаги ҳалқаро аҳамиятли А373 “М39 автойўли – Гулистон- Бўка- Ангрен- Қўқон-Андижон орқали- Ўш” автомобиль йўлининг Тошкент ва Наманган вилоятларидаги қисмларида харакат жадаллигини тадқиқот қилиш ишлари бажарилди. Тадқиқот ишлари А373 автомобиль йўлиниг 195+000 км.”Чинор” ва 267+000 км.”Наманган” постларида амалга оширилди.
Буюртмачи: "HPO-Service Gmbh" Компанияси.

Инновацион ғоялар ҳафталигида қатнашиш

2018 йилнинг 22-26 октябр кунлари корхона ходимлари Тошкент шахрида Инновацион ривожланиш Вазирлиги томонидан ташкил этилган инновацион ғоялар ҳафталигида қатнашдилар. InnoWeek Миллий кўргазмалар марказида, чет эл илмий-инновацион марказлар, инновацион фондлар, технологик агенствалар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда Австрия, Великобритания, Голландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон Қозоғистон, АҚШ каби давлатларнинг олимлари, ишбилармонлари, компаниялар бошқарувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Ҳафталикда инновацон технологиялар ҳалқаро ярмаркаси, Ҳалқаро инновацион ва инвестицион форуми ўтказилди.
Ҳалқаро инвестицион кўргазма қуйидаги йўналишларни ўз ичига олганди:

  • ижтимоий сохадаги инновациялар;
  • молия сохасидаги инновациялар;
  • қишлоқ хўжалигидаги инновациялар;
  • иқтисоднинг реаль секторидаги инновациялар;
  • давлат бошқарувидаги инновациялар.

Катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ўтказишда Қамчиқ довонининг ҳолатини тезкор баҳолаш

2018 йил 16 октябрда корхона мутахассислари Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ТЭС си учун катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташувчи Hareket (Туркия) компанияси буюртмасига асосан автомобиль йўлининг ҳолатини баҳолаш мақсадида Қамчиқ довонига чиқдилар.

Автомобиль йўлининг қисмини қабул қилиш ташхиси

2018 йил август ойида умумфойдаланувдаги халқаро ахамиятли М39 "Олмата-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг Сурхандарё вилоятидан ўтувчи 10 км (1400+000-1410+000) ва 25 км (1426+000-1451+000) қисмларини қабул қилиш ташхиси ишлари бажарилди. . Буюртмачи: ПУ ОАО СПИК "AKKORD" компанияси (Озарбайжон).

Автомобиль йўлининг қисмини ташхис қилиш

2018 йил август ойида умумфойдаланувдаги халқаро аҳамиятли А373 "М39 автойули - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон оркали - Ўш" Наманган вилоятидан ўтувчи 3 км. (256+438-260+013) қисмида ташхис қилиш ишлари бажарилди. Буюртмачи: "HPO-Service Gmbh" компанияси.

ЎзР АЙДҚ да тақдимот

2018 йил 16 июл куни Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари Давлат қўмитасида корхона мутахассислари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўлларини ташхис қилиш ва мониторинг қилишнинг соҳавий системасини яратиш” мавзусида тақдимот ўтказилди. Тақдимотда йўл соҳасининг етакчи мутахассислари, лойиҳа ташкилотлари, АЙИТИ вакиллари ва бошқалар қатнашдилар.

ТАЙЛҚЭИ профессор-ўқитувчилар жамоаси билан учрашув

2018 йил 3 июлда корхонада Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг профессор-ўқитувчилар жамоаси билан учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Йўл соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Автомобиль йўлининг қисмини лойиҳаолди ташхиси

2018 йил июн ойида Қорақалпоқистон Республикасида жойлашган маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларининг 58 км. Қисмида лойиҳаолди ташхис ишлари бажарилди. Жумладан: 4К2 “4Р173 автойўли(26км) –Қизилжар овулига” (0+000-12+000); 4Н79 "Кунгирот шахри - Раушан ДФХ - Саксовулсой - Амударё қўриқхонаси" (45+900-57+000); 4Н105в "А380 автойўлидан Барсакелмес конига (961 км) шохобча" (0+000 - 12+000); 4Н105д "А380 автойўлидан Раушан овулига шохобча" (0+000-22+000).
Буюртмачи: "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ.

Автомобиль йўлининг қисмини лойихаолди ташхиси

2018 йил май ойида умумфойдаланувдаги халқаро аҳамиятли М34 "Тошкент - Душанбе" автомобиль йўлининг Сирдарё вилоятидан ўтадиган 31 км. қисмида (122+000-153+000) лойиҳаолди ташхис қилиш ишлари бажарилди.
Буюртмачи: "Автомобиль йўллари илмий- тадқиқот институти" УК.

Автомобиль йўлларини ташхис қилишда янги инновацион технологияларни ўзлаштириш

2018 йил 14-22 феврал кунлари корхонада ходимлар учун «СпецДорТехника» МЧЖ (Россия) мутахаcсиси билан биргаликда янги инновацион технология – FORD Transit автомобили базасидаги «Трасса» йўл лабораторияси ва «Дина- 4» ускунаси, АБ-400, АБ-2000 блок антенали «ОКО-3» георадарини ўрганиб,ўзлаштириш мақсадида ўқув-машғулотлари ташкил этилди. Ўқув-машғулотларида ҳодимлар ушбу ускуналарда ишлашни ўзлаштирдилар ва амалда 4Р2, 4Р21 биринчи тоифадаги автомобиль йўлларининг қисмларида ташхис қилиш ишларини бажардилар. Бажарилган ишлар натижасида Техник хисобот тайёрланди.