Корхона тарихи

«Ўзавтойўл» Давлат акциядорлик жамиятининг 1997 йил 27 августдаги 183-сонли буйруғи асосида "Йўл Лойиха экспертизаси" Давлат корхонаси ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 ноябрдаги ПҚ-511-сонли ""Ўзавтоюл" давлат акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармони билан корхона ДАК ташкилий тузилмасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" ги фармони билан корхона номи унитар корхонага ўзгартирилди ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти давлат қўмитаси таркибига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сонли "Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Йўл қурилиш ишларининг сифатини назорат қилиш инспекцияси таркибига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сонли "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўллар қўмитаси таркибига киритилди.