Автомобиль йўллари холатини ташхис қилиш ва баҳолаш

Ишнинг юқори сифати

«Йўл лойиҳа экспертиза» УК мутахассислари томонидан 5 йилдан ортиқ вақт мобайнида умумфойдаланувдаги (ҳалқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги, ҳамда аҳоли яшаш жойларининг кўча-йўл тизимлари ) автомобиль йўлларини бирламчи, даврий, қабул қилиш ва махсус ташхис қилиш бўйича масалаларни ечиш билан шуғулланмоқдалар.

Тавсифлаш ишлари 2 та йўл ташхиси кўчма лабараториялар ва йўлларни текширишга мўлжалланган махсус ускуналардан фойдаланилган ҳолда бажарилади.

Ташхис қилиш ишларини бажаришда фойдаланиладиган асбоб – ускуналар, ўлчов асбоблари давлат реестрига киритилган ва ўлчовларни стандартга мослигини таъминлаш қонунчилигига мувофиқ даврий аттестациядан ўтказилади.

Тавсифлашнинг дала ишлари натижаларини қайта ишлаш ва ташхис қилиш ишлари бўйича техник-хисоботни тузиш, комплекс ўлчов-дастури ва автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар холатини бошқариш комплекс дастурдари ёрдамида бажарилади.

   
Йўл қопламасиининг бўйлама равонлиги ва тишлашиш коэффициентини баҳолаш
Қопламанинг тишлашиш хусусияти прицепли мослама ПКРС-2У билан баҳоланади. Тишлашиш коэффициентининг олинган қийматлари ИКН 05-2011 “Автомобиль йўлларининг ҳолатини ташхис қилиш ва баҳолаш қоидалари”га мувофиқ 20°С ҳисоб температурасига келтирилади. Батафсил инструментал текшириш ИКСп кичик ўлчамли асбоб ёрдамида бажарилади.
Қопламанинг бўйлама равонлигини баҳолаш икки хил усулда бажарилади:
  • «Интегрирования» усули, лазерли профилометр ва прицепли мослама ПКРС-2У билан жиҳозланган кўчма йўл лабораторияси ёрдамида равонлик аниқланади;
  • «IRI» усули,профилометрик қурилмалар ёрдамида микропрофилларнинг ординатлари аниқланади. Текисликнинг ҳалқаро индекси «IRI» хисоби 100 ва 1000 метрли қисмларда бажарилади.
Бажарилаётган ишларнинг сифатини ошириш учун қопламанинг бўйлама текислигини ўлчайдиган барча ускуналар, юқори аниқликдаги нивелирлар ва инвар рейкалар ёрдамида тайёрланган махсус полигонларда калибрланади.
   
Йўлларни панораммали видеотасвирга олиш

Автомобиль йўлларини ташхис қилиш пайтида, қўшимча равишда биттадан учтагача камера ёки панораммали видиокамерадан фойдаланилган ҳолда рақамли видеотасвир олинади.

Қайта ишлаш дастури йўлнинг панораммали тасвирини олиш ва йўллар тизими бўйича ягона видеобанкни яратиш имконини беради. Видеокадрлар орқали йўлларда ямоқ солиш ишлари ҳажмларини, қоплама, йўл четининг энини ўлчаш ишлари ва ҳоказолар амалга оширилади.

   

Йўл тўшамасининг мустаҳкамлигини баҳолаш ва йўл конструкциясини аниқлаш

Нобикр йўл тўшамасининг мустахкамлиги узунбазали эгилишни ўлчаш асбоби (прогибомер) ва Дина-3М, Дина-4 динамик юкланиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Йўл тўшамасининг асоси ва ер пойининг ҳолатларини баҳолаш мақсадида, эгилиш чуқурчасининг ўлчамлари 5 та нуқтада аниқланади.

Йўл тўшамасининг конструкциясини аниқлаш керн олиш мосламаси ёрдамида бажарилади. Йўл пойи грунтларининг таркибини ва намлигини аниқлаш сертификациялаштирилган йўл-қурилиш материаллари лабораторияси томонидан бажарилади.

Diagnostika 05

 

 
Йўл қопламасиининг йўл изини ўлчаш ва нуқсонларини аниқлаш

Йўлнинг кўндаланг равонлини текшириш ва эгилиш чуқурлигини аниқлаш ишларини батавсил инструментал текшириш ИК-2С йўл изини ўлчаш асбоби ёрдамида бажарилади.

Йўл қопламасиининг нуқсонларини видеотасвирга олиш, тасвирга олиш эни 4,0 м бўлган ва 1 мм аниқликдаги юқори тезликдаги камерадан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Маълумотларни қайта ишлаш яримавтоматик режимида бажарилади.

Ускуналарнинг юқори аниқлиги, кафолатланган даврда, хаттоки майда-чуйда нуқсонларни ҳам аниқлаш имконини беради.

   
Автомобиль йўлларининг ТЭҲ ни аниқлаш ва таъмирлаш чора-тадбирларини белгилаш

Дала тавсифлаш ишлари маълумотлари асосида “Йўл” ДК форматида йўл маълумотлари базаси яратилади. Автомобиль йўлларининг ТЭҲни баҳолаш, йўлларнинг асосий техник-эксплуатацион хусусиятларини автоматик тарзда ҳисоблаш ва таҳлил қилиш ишларини, комплекс ичига олувчи дастурлар ёрдамида амалга ошириш устида ишлар олиб борилмоқда.