Асбоблар ва жиҳозлар

Транспорт оқимлари ўлчамларини аниқловчи видео анализатор

Автомобиль йўлларида транспорт оқимининг таркибини ва ҳаракатланиш жадаллигини аниқлашга мўлжалланган.

Ҳаракатланиш тасмаларининг видео тасвири орқали автоматик тарзда ўтаётган транспорт воситаларнинг сони, тури ва тезлиги аниқланади.

Кўчма лаборатория кузовига махкамланадиган пневмомачтага ўрнатилади. Кўчма лабораториясиз алохида штативда ишлаши ҳам мумкин.

Олинадиган ўлчампар: ҳаракатланиш жадаллиги, транспорт оқимининг 5 та гуруҳ бўйича таркиби, ҳаракатланиш тезлиги, автомобиллар орасидаги масофа. Автотранcпорт воситаларининг ўтиш вақти, куни амалдаги вақтга боғланади ва ҳисобот жадваллари тузилади.

Техник ҳусусиятлари:

  • Транспорт воситаларининг асосий классификацияланган гуруҳи сони - 5
  • Транспорт воситаларининг аниқланадиган максимал тезлиги – 160 км/соат.
  • Назорат қилинадиган йўлнинг ҳаракатланиш тасмаларининг сони 4 тагача.
  • Кучланиш - 12В
 

Ҳаракат жадаллиги ҳисоблаш дастури

Дастур ўтаётган автомобиллар сонини қўлда ҳисоблашга мўлжалланган.

Ҳаракат жадаллиги ҳисоблаш дастури автотранспорт воситаларини категориялар бўйича тақсимлайди. "тугма" ни босганда ўтаётган автотранспорт воситаларининг сони алоҳида тоифалар бўйича, ҳамда умумий сони аниқланади. Ҳаракатланиш жадаллиги дастури рақамли индикатор билан таъминланган.

Дастур кўрсаткичларни тайёр техник ҳисобот шаклида олиш имконини беради.

 

«ОКО-2» георадари асосида ер остини текшириш (зондирлаш) системаси

Йўл конструкциясининг қатламларини аниқлаш учун ОКО-2» георадари асосида ер остини текшириш (зондирлаш) системаси ишлатилади. Текшириш (зондирлаш) чуқурлиги ишлатилаётган блокка қараб 1.5; 3.0; 15.0 м ни ташкил этади.

База сифатида «Логические системы» МЧЖ (Раменск ш.) да ишлаб чиқарилган “ОКО-2” георадари ишлатилади. Зондирлаш чуқурлиги уланган антенали блокнинг турига қараб аниқланади.

 

Бўйлама равонликни IRI усулида ўлчаш системаси

Йўл қопламаси равонлигини IRI ҳалқаро кўрсаткичи бўйича ўлчаш усули. Лаборатория автомашинасининг кузови тагига ўрнатилган лазерли датчиклар ва акселерометрлар билан жиҳозланган иккита моноблокдан иборат.

Техник ҳусусиятлари:
Оғирлиги, кг 1,5
Узунлиги х Эни х Баландлиги, мм 200 x 70 x 95
IRI бўйича равонлик кўрсаткичларини аниқлаш пайтидаги ҳаракат тезлиги, км/соат 45
IRI бўйича равонлик кўрсаткичларини аниқлаш чегаралари, м/км 1 дан 10 гача
IRI бўйича равонлик кўрсаткичларини аниқлашда йўл қўярли нисбий хатоликнинг чегаралари, % ±7

КП-231С универсал йўл рейкаси

Рейка йўл қопламаси ва йўл ёқасининг кўндаланг ва бўйлама нишабликларини, ГОСТ 30412 бўйича автомобиль йўллари ва аэродромларнинг асоси ва қопламасининг нотекисликларини, қиялик, кўтарма ва ўймаларнинг нишаблигини ўлчашга мўлжалланган.

Қисқача таърифи: Нишабликларни ўлчаш қабариқ даражасини нўл ўрнига ўрнатиб ўлчаш шкаласидан ҳисоб олиш орқали бажарилади. Қопламанинг нотекислиги ГОСТ 30412-96 га асосан пона-ўлчагич билан ўлчанади. Йўл пойининг қиялик коэффициенти эклиметрнинг ўзи ўрнатилувчи шкаласи орқали аниқланади.

Техник ҳусусиятлари:
Иш ҳолатидаги узунлиги, м 3±0,002
Таяниш таглигининг эни, мм 50
Бўйлама ва кўндаланг нишабликларни ўлчаш, кам бўлмаган ҳолда, ‰ -56 дан +120 гача
Қияликнинг нишаблигини ўлчаш 0 дан 1:1 гача
Йўл қопламасининг нотекислигини (рейка тагидаги ёруғлик) ўлчаш, мм 0 дан 16 гача
 

ИК-2С йўл изини (колейность) ўлчаш рейкаси

Йўл тўшамасининг бўйлама деформацияси кўрсатгичини аниқлашга мўлжалланган.

Йўл изини ўлчаш рейкасини очиқ ҳавода атроф муҳитнинг температураси -15°С дан 40°С гача бўлганда илатиш мумкин.

Техник хусусиятлари:
Иш холатидаги ўлчамлари, мм 2005х52х180
Оғирлиги, кг 15
Йўл тўшамаси билан рейканинг таг текислиги орасидаги масофани (ёруғликни) ўлчаш чегаралари, мм 0 дан 250 гача
Масофаларни (ёруғликни) ўлчашда абсолют хатолигининг чегараси, мм ±2
Рейканинг таг (ишчи) текислигининг йўл қўярли нотекислиги, мм 0,4
 

Автомобиль йўлларининг геометрик ўлчамларини назорат қилиш ускунаси КП-232С

Ускуна қоплама равонлигини назорат қилиш, эгриларнинг радиусларини аниқлаш, йўл асосининг, қопламанинг, йўл четининг, йўл тўшамасининг устки қисмининг, кўтарма ва ўймаларнинг кўндаланг ва бўйлама нишабликларини, ер тўшамасини қиялиги коэффициентини аниқлашга мўлжалланган.

Қисқача таърифи: Фойдаланишда, ташиш ва сақлашда қулай. Ўлчаш қурилмаларини комплекс ва алоҳида ишлатиш мумкин. Йиғиш ва иш ҳолатига келтириш осон. Ускуна таркибига КП-231С рейкаси ва 2 дона КП-230С электрон курвиметр киради.

Техник хусусиятлари:
Иш ҳолатидаги ўлчамлари, мм 2005х52х180
Оғирлиги, кг 15
Йўл тўшамаси билан рейканинг таг текислиги орасидаги масофа (ёруғлик)ни ўлчаш чегаралари, мм 0 дан 250 гача
Масофалар (ёруғлик)ни ўлчашда абсолют хатолигининг йўл қўярли чегараси, мм ±2
Рейканинг таг (ишчи) текислигининг йўл қўярли нотекислиги, мм 0,4
 

КП-230С дала курвиметри

Қаттиқ қоплама устида ўлчаш ғилдираги ўтган масофани узунлигини ўлчашга мўлжалланган.

Ўлчаш асбобнинг ишчи ғилдирагини айлантириб, электрон индикатордан ҳисоб олиш билан бажарилади.

Техник хусусиятлари:
Ўлчаш диапозони, м 0,8 дан 999,99 гача
Энг кам разряд бўлагиниг қиймати, м 0,01
Ўлчамлари, мм 1250х125х260
Оғирлиги, кг 2,5
 

КП-151 керн олиш ускунаси

Ускуна асфальтбетонли ва цементбетонли қопламалардан керн олишга мўлжалланган. Олинган кернларни ўрганиш натижаларидан бажарилган йўл ишларининг сифатини назорат қилишда, қурилган ёки қайта қурилган йўлларни қабул қилишда, бажарилган ташхис қилиш ишларини текширишда фойдаланилади.

Техник хусусиятлари:
Керннинг баландлиги, мм 330 гача
Керн диаметри, мм 70 дан 215 гача
Бурғилаш тезлиги, мм/мин 30 дан 50 гача
Битта бур билан қазиш узунлиги, м 15 дан 20 гача
Двигателнинг қуввати, кВт 3 (4)
Оғирлиги, кг 80
 
 

КПДР-1 йўл ажратиш белгиларини назорат қилувчи асбоблар комплекти

Асбоблар комплекти, ҳар хил маркерлаш материалларида бажарилган йўл ажратиш белгилари сифатини, иш жараёнида, қабул қилишда ва фойдаланиш вақтида назорат қилишга мўлжалланган.

Қисқача таърифи: Комплект, йўл ажратиш белгисини геометрик ўлчамларини, чизиш пайтидаги об-ҳаво шароитларини, материалларнинг харажатини, йўл ажратиш белгиларидан намуналар олишни, ранги ва ёруғликни қайтарилишини назорат қилиш бўйича энг кам керакли асбоб ва қурилмаларни ўз ичига олади. Комплект масштабли линейка, махсус маркерлаш доскачаси, йўл қисмини ва йўл ажратиш белгилари элементларини расмга олувчи фотоаппаратдан иборат.

 

Тишлашиш коэффициентини ўлчайдиган портатив асбоб ИКСп-м

Тишлашиш коэффициентини ўлчайдиган портатив асбоб ИКСп-м, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда йўл қопламасининг ҳолатини даврий ва жорий назорат қилишда, тишлашиш коэффициентини ўлчаш учун мўлжалланган.

Асбоб блокировка қилинган автомобиль ғилдирагини йўл қопламасида силжишини тақлид қилади.

Асбобнинг ишлаш принципи автомобиль шинасини тақлид қилувчи башмакнинг, қопламага 45° бурчак остида бостирилган, ҳўлланган йўл қопламасида горизонтал силжиши кўрсаткичини аниқлашга асосланган. Тақлид қилиш башмагини юклаш ва силжитиш учун манба сифатида маълум бир баландликдан эркин тушаётган юкнинг маълум оғирлигининг кинетик энергияси ишлатилади. Ҳўлланган қоплпамага бостириладиган тақлид қилиш башмагининг горизонтал силжиш кўрсаткичи, унинг миқдорида асбобнинг хисоб шкаласи бўлакларга бўлинган тишлашиш коэффициентига боғлиқ.

Техник хусусиятлари:
Тишлашиш коэффицентини ўлчаш чегараси 0,1 дан 0,7 гача
Ҳисоб шкаласи бўлагининг қиймати 0,01
Ўлчашда йўл қўярли хатонинг чегараси ±0,05
Юкнинг оғрлиги, г 5200±50
Юкнинг тушиш баландлиги, мм 600±5
Габарит ўлчамлари, мм
- ишчи ҳолатда 700 х 500 х 1100
- йиғилган (транспорт) ҳолатда 1200 х 420 х 160
Оғирлиги, кг
- ишчи ҳолатда 14
- йиғилган (транспорт) ҳолатда 22
Ишчи температура оралиғи, °С +1 дан +35 гача
 

Зичликни ўлчовчи динамик универсал асбоб КП-150

Динамик зичликни ўлчовчи асбоб ер тўшамаси, қумли ва майда донали асфальтобетон қопламаси зичлигининг сифатини назорат қилишга мўлжалланган.

Қисқача таърифи: Зичланиш коэффициенти ўрганилаётган қатламга асбобнинг учини (наконечник) ботириш учун зарур бўлган стандарт баландликдан ташланадиган стандарт юкнинг сонига қараб шартли динамик қаршиликлар графиклари бўйича аниқланади. Асбоб учининг ботирилишини якунланиши динамик зонднинг ўзагидаги айланма кесимчалар ёки қулфнинг қулифлаш дастагининг овози бўйича аниқланади. Асбобнинг комлектига футляр, асбоб учининг захиралари, паспорти ва фойдаданиш йўриқномаси киради.

Техник хусусиятлари:
Тури кўчма
Тушириладиган юкнинг оғирлиги, кг 2,5±0,1
Юкнинг тушиш баландлиги, мм 300±1
Асбоб учининг конуслари чўққиларидаги бурчаклар, град (30±1); (36±1); (60±1)
Асбобнинг габарит ўлчамлари, мм 860х200х60
 

ПШ-050 Пресс-штампи

Пресс-штамп ИКН 05-2011 талабларига муофиқ таранг эгилишни аниқлаш мақсадида йўл тўшамасини статик синовдан ўтказишга мўлжалланган.

Пресс-штамп эгилишни ўлчаш асбоби билан биргаликда ишлатилади.

Пресс-штамп ёрдамида йўл тўшамасининг эгилиш модулини ҳисоблаш учун маълумотлар олиш мақсадида таранг эгилишни ўлчаш пайтида бериладиган босимнинг меъёрий кўрсаткичлари яратилади.

Пресс-штамп йўл-қурилиш материалларини сифатини назорат қилувчи лабораториялар, автомобиль йўлларини қуриш ва фойдаланиш корхоналари ва бошқа қурилиш ташкилотлари томонидан ишлатилиши мумкин.

Техник хусусиятлари:
Максимал бериладиган босим, кН 50
Бериладиган босимни ўлчаш чегаралари, кН 10 дан 50 гача
Бериладиган босимни ўлчашнинг нисбий хатолигининг йўл қўярли чегаралари, % ±0,2
Поршеннинг максимал юриши, мм 165
Штамп таянч юзасининг диаметри, мм 330
Иш ҳолатидаги габарит ўлчамлари, мм
- узунлиги 360
- эни 750
- баландлиги 750
 

Эгилишни ўлчаш узунбазали ПД-2,5 асбоби

ВСН 52-89 бўйича статик усулда синовдан ўтказишда йўл тўшамасининг қайтадиган эгилишини ўлчашга мўлжалланган.

Техник хусусиятлари:
Габарит ўлчамлари, мм 3810х205х165
Иш ҳолатидаги оғирлиги, кг 17
Метрологик хусусиятлари:
- эгилишни ўлчаш чегаралари, мм 0 дан 3 гача
- эгилиш кўрсаткичларининг чегаралари, мм 0 дан 20 гача
Қайтадиган эгилишни ўлчашнинг абсолют хатолигини йўл қўярли чегаралари, мм ±0,02