Йўл кўчма лабораториялари

«Трасса» комплекс йўл лабораторияси

«Трасса» комплекс йўл лабораторияси автомобиль йўлларини ташхис қилиш, паспортлаштириш, транспорт-эксплуатацион ҳолатини назорат қилишга мўлжалланган.

Ўлчов воситаси RU.С.27.062.А №39039 давлат реестри билан тасдиқланган.

Йўлларнинг асосий геометрик кўрсаткичларини ўлчашни (трасса режаси, кўндаланг ва бўйлама кесимлар), йўл қопламасининг мустаҳкамлиги, равонлиги, тишлашиш коэффициенти, йўлнинг ҳаракат жадаллиги ва таркиби, конструктив элементларининг мавжудлиги ва ҳолатини аниқлашни таъминлайди.

Ford Transit Jumbo, Ford Transit Van, Iveco Daily, Fiat Ducato, Volkswagen Crafter, Peugeot Boxer, ГАЗ-3221, ГАЗ-2217 автомобиллар базасининг шассисига ўрнатилади.

AMAC (Vectra, Франция), ARAN (Fugro, Канада), Road Surfase Vehicle (GREENWOOD Engineering, Дания), Hawkeye 2000 (ARRB, Австралия) лабораторияларининг аналоги ҳисобланади.

Йўл кўчма комплекс лабораторияси ўлчаш воситаси сифатида сертификациялаштирилган. “ТРАССА” кўчма лабораторияси таркибига кирувчи КП-514СМП ўлчаш комплексига ўлчаш воситаси турини тасдиқловчи №39039 сонли, ўлчаш воситаларининг Давлат реестирида №43637-10 рақам билан қайд этилган гувохнома ва Россия Федерациясида фойдаланишга рухсат берилган. Ўлчаш воситаси сифатида кўчма комплекс лабораторияси Қозоқистон Республикаси ҳудудида ишлатилиши мумкин. “ТРАССА” кўчма лабораторияси таркибига кирувчи КП-514СМП ўлчаш комплексига №7737 сонли сертификат олинган.

«ТРАССА» лабораториясининг ўзига хос ҳусусияти шундаки, юқори тежамкор, комплексли, аниқ ўлчамли.

“ГАЗель NEXT” автомобили базасидаги автомобиль 7-та мутаҳассис ва ҳодимлардан иборат группани кузатиб бориш ва автомобиль йўлларини тавсифлаш ва ташхислаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва материалларни ташишга мўлжалланган.

Автомобиль ташхис қилиш ускуналаридан ташқари қуйидаги асбоб ва ускуналар билан таъминланган: 6 кВт ли бензогенератор, керн олувчи ускуна, кўчма авария лампаси, тиббиёт қутичаси, ОУ-2 ўт ўчиргич, х/б қўлқоплари, авария тўхташ белгиси, қурилмалар йиғиндиси, белкураклар, шатакка олиш арқони, челак, бензин учун идишлар, сув учун идишлар ва йўл белгилари.

Автомобиль йўлларини тавсифлаш, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни кузатиб бориш учун ишлатиладиган Hyundai автомобили.

Катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда ҳаракат йўналишларини тавсифлаш ва юкларни кузатиб боришга мўлжалланган.

Катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишнинг ҳар қандай лойиҳаси тайёргарлик босқичидан бошланади. Тайёргарлик босқичининг асосий ишлари транспорт воситаларини танланган ҳаракат йўналиши бўйича автомобиль йўлларини тавсифлаш ҳисобланади. Ҳаракат йўналишини тавсифлаш, йўлларда кўприк, йўл ўтказгич ва бошқа кесиб ўтувчи иншоотлар кўринишидаги тўсиқларни махсус ўллаш асбоблари ёрдамида аниқлаш, визуал-ўлчаш чора-тадбирлари орқали бажарилади. Махсус жиҳозланган автомашина ҳаракат йўналиши бўйлаб юриб, юк ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тўсиқлар аниқланади. Юкни бутунлигича сақланган ҳолда жойига етказиш учун тўсиқларни иложи борича айланиб ўтиш лозим, иложи бўлмаганда юкни уларнинг ости ёки устидан хавфсиз ўтказиш чоралари кўрилади. Йиғилган маълумотлар корхона мутаҳассислари томонидан юкларни хавфсиз ташишда оптимал ҳаракат йўналишларини танлашда фойдаланилади.

ПКРС-2У туридаги диномометрик тиркама

Равонлик ва тишлашишни назорат қилувчи асбоб, автомобиль билан тортиб юриш учун ўрнатилган махсус мосламали, бир ғилдиракли тиркамадан иборат. Параллелограмм махсус уланиш мослама туфайли тиркама рамаси ҳар доим йўл тўшамасига параллел ҳолатини сақлаб туради.

Тиркама КП-514СМП кўчма лабораторияси таркибида ёки борт компьютери ва сув идиши билан жиҳозланган бошқа транспорт воситаси ёрдамида ишлатилади.

Мослама сув сепиш жиҳози ёрдамида 1 мм қалинликда сув пленкаси ҳосил қилган ҳолда мослама ғилдираги ҳаракатдан тўхтатилиб тишлашиш коэффициенти ўлчанади.

Бирламчи датчиклар кўрсаткичларини рўйхатга олиш, ўлчаш натижаларини дисплейга чиқариш билан борт ҳисоблаш комплексида бажарилади. Йўл қопламасининг равонлиги кўрсаткичи тиркама ғилдирагининг силжиши қийматининг йиғиндисини унинг корпусининг инерцион оғирлиги йўл узунлигининг бирлигига нисбатан аниқланади.

ДИНА-3М динамик юкланиш ускунаси

160 кг юкни маълум баландликка кўтариб туриб, йўл тўшамасининг юзасигача туширилган штампга ташлаб юбориш, механиклаштирилган қурилма, енгил тиркамага ўрнатилган. Динамик юкланиш пайтида йўл конструкциясининг таранг эгилиши ўлчанади.

ДИНА-3 динамик юкланиш ускунаси КП-514СМП кўчма йўл лабораториясига уланади.

ДИНА-3М модернизациялаштирилган ускуна.

Кўчма лаборатория таркибида динамик юкланиш ускунаси ишлатилганда, у акселометрик датчик ва борт ҳисоблаш комплексли алоқа модули билан жиҳозланган. Бу эса юкланиш ва ўлчаш ишларини тўлиқ автоматлаштириш имконини беради.

ДИНА-4FWD нобикр йўллар қопламаларининг мустахкамлигини баҳолашда ишлатиладиган динамик юкланиш ускуналарининг янги авлоди

«Дина-4 FWD» нинг техник хусусиятлари ГОСТ 32729-2014 га тўлиқ мос келади ва йўл конструкциясининг таранг эгилишини зарба бериш пайтида еттита нуқтада ўлчашни таъминлайди. Берилаётган зарбанинг энергияси 4 та сигментли штамп орқали узатилади. Йўл конструкциясининг қаттиқлигига қараб вертикаль юкланиш қиймати 3.0 Кн. дан 7.0 Кн. гача регулировка қилинади.

Дина-4 йўл конструкциясининг таранг эгилишини зарба бериш пайтида еттита нуқтада ўлчашни таъминлайди. Йўл конструкциясининг қаттиқлигига қараб вертикаль юкланиш қиймати 3.0 Кн. дан 6.5 Кн. гача регулировка қилинади.

Ускунанинг иши тўлиқ автоматлаштирилган. Қопламанинг ҳароратига тузатиш киритилади. 30-40 сек./ўлчаш да ишлаш имкониятини беради.

Асосий модели ТУ 4822-036-93000278-09 тасдиқланган техник шартлар бўйича ишлаб чиқарилади.