Автомобиль йўлларини қабул қилиш ташхиси

Қурилиш, реконструкция ва тўла таъмирлаш ишлари тугалланган автомобиль йўллари ёки уларнинг маълум қисмлари, тасдиқланган лойиҳа асосида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда пудратчидан қабул қилиниб фойдаланишга топширилиши керак.

   

«Йўл лойиҳа экспертиза» УК капитал қурилиш объектларини, уларда қурилиш, реконструкция ва тўла таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг, техник регламентлари ва лойиҳа ҳужжатлари талабларига мос келиш-келмаслигини аниқлаш мақсадида, тавсифлаш (обследования) ишларини бажариш бўйича хизмат кўрсатади. Қабул қилиш ташхиси натижалари объектни фойдаланишга топшириш пайтида ижро хужжатлари таркибига киритилади.

«Қабул қилиш комиссиясига тақдим этиладиган хужжатлар. Қуйидагиларни ўз ичига олган ташхис қилиш хисоботи:йўлнинг ўлчамлари ва элементларининг ҳолатини лойиҳа талабларига мос келишини баҳовловчи жадваллар;хисобий тезликлар коэффицентларининг якуний жадвали, йўл қисмининг ТЭҲ нинг комплекс кўрсаткичларини норматив талабларга тўғри келишини баҳолаш билан; чизиқли график; йўл схемаси; йўл қисмининг бошланиш ва охирги нуқталарининг электрон расмлари, географик белгилар билан; тавсифлаш ишларининг барча босқичларини кўрсатувчи фотохужжатлар; объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида хулоса.

Қўшимча хужжатлар: автомобиль йўлларини техник-хисобга олиш ва паспортлаштириш бўйича йўриқнома талаблари амалга оширилади, унга биноан буюртмачига янги қурилган, таъмирланган автомобиль йўлининг (қисмининг) техник паспорти тақдим қилинади, ҳамда кейинги вақтларда киритилган қоидалар тўплами талаблари – амплитуда усули бўйича йўл равонлиги ва IRI йўл равонлигининг ҳалқаро индекси кўрсаткичлари.

Техник жиҳозланиш: ташхис қилиш бўйича энг янги кўчма йўл лабораториялари, асбоб-ускуналарнинг янги авлодини қўлланиши, юқори илмий-техник даражада объектнинг ўлчамлари ва ҳолатини холисона баҳолаш имконини беради.

   
   

Автомобиль йўлларини қабул қилиш ташхиси қуйидаги босқичлардан иборат:

  • лойиҳа хужжатларидаги маълумотларни таҳлил қилиш;
  • йўлни (қисмини) техник тавсифлаш, объектнинг тайёрлик даражасини аниқлаш;
  • тавсифлаш натижаларини йўл маълумотлари банкига киритиш, натижаларни таҳлил қилиш;
  • буюртмачига хисобот хужжатларини, умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари(халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги, ҳамда аҳоли яшаш пунктларининг йўл-кўча тармоқлари) бўйича соҳа маълумотлари банкига киритилганлиги тўғрисида огоҳлантириб, топширилади.
   

Ишларни бажариш тажрибаси

«Йўл лойиҳа экспертиза» УК томонидан ҳар йили, умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари(халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги,ҳамда аҳоли яшаш пунктларининг йўл-кўча тармоқлари) бўйича қабул қилиш ташхиси бажарилади.

Ишларни бажариш учун корхонада юқорималакали мутахасислар, ўлчаш асбоблари ва ускуналар мавжуд.

Дала ишларини бажаришда, қонунчиликда белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган, тасдиқланган турдаги ўлчаш асбобларидан фойдаланилади.